Ўзбекистондаги гидроэлектрстанция (ГЭС) ускуналарининг эскириши 100% ташкил қилади. Бу ҳақида "Ўзбекэнерго" мутаҳасиси Дилшод Элмуродов ўтган ҳафтада бўлиб ўтган илмий-техник Green Forum-2016да маълумот берди.
Унинг сўзларига қараганда, станциялардаги ускуналар 30 йилдан буёни белгиланган нормадан ошиқ эксплуатация қилинмоқда. Бугунги кунда ГЭСларинг қуввати 1500МВт ташкил қилади.
"Ўзбекэнерго" 2015-2019 йилларда қиймати 9 млрд. долларга яқин 33 та лойиҳа бўйича ишларни амалга оширишни режалаштирган. Яқин 5 йил ичида 9 та янги, 15 та ГЭСни модернизация қилиш режалаштирилган ва йилига 5,25 млрд/с гача электр энергия ишлаб чиқариш назарда тутилган.
Манба Podrobno.uz