ЖЧ–2018 туринига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатар футболчиларига қарши баҳс олиб борди.
“Бунёдкор” стадионида ўтказилган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 65-дақиқасида Одил Аҳмедов жарима зарбасини голга айлантирди.
Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси очколари сонини 12 тага етказиб олди ва учинчи ўринда қолди. Қатар термаси эса 4 очко билан гуруҳда сўнгги – олтинчи поғонага тушиб кетди.
ЖЧ—2018. Осиё
«А» гуруҳи. 7-тур
28 март, сешанба
Ўзбекистон — Қатар 1:0
Гол: Одил Аҳмедов, 65 (1:0).
Ўзбекистон —Александр Лобанов — Даврон Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Егор Кримес, Александр Мерзляков, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Сервер Жепаров (Вадим Афонин, 81), Сардор Рашидов (Марат Бикмаев, 60), Игорь Сергеев (Темурхўжа Абдухолиқов, 86).