Ўзбекистонда долларнинг расмий нархи оширилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий нархи оширилди

Ўзбекистон Марказий банки 25 июлдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси аввалги ҳафта билан таққослаганда 27,91 сўмга ошди ва 4070,38 сўмни ташкил этди.

Евро курси эса 84,39 сўмга қимматлашиб, 4697,67 сўмга тенг бўлди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.