Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда меҳнат муҳожирлари учун янги суғурта жорий этилди
3.07.2019 18:58,  
12

«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти томонидан республика ташқарисига чиқадиган меҳнат мигрантларини суғурталашга оид янги суғурта маҳсулотлари жорий этилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар бермоқда.

Булар Президентнинг 2018 йил 5 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ишлаб ишлаб бўлиб, ҳозирги кунга қадар 23 мингдан ортиқ шундай суғурта полислари сотилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида ташкил этилган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди.

Жамият масъулларининг айтишича, хорижда, хусусан, Россия Федерациясида меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Русский стандарт страхования» суғурта компанияси билан янги «Патент+» лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилди.

«Ўзагросуғурта» АЖ томонидан жойларда суғурта борасида аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш борасида изчил ишлар олиб бориляпти. Жамият бошқаруви ва ҳудудий филиалларига 2018 йил ва 2019 йил 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 700 яқин мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг деярли барчаси ўрганилиб, фуқароларга мурожаатлари бўйича тегишли тушунтиришлар берилган, жумладан, 800 га яқини ижобий ҳал этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан