Ўзбекистонда янги моделдаги автомобиллар ишлаб чиқаришга йирик миқдорда маблағ ажратилади

Ўзбекистонда янги моделдаги автомобиллар ишлаб чиқаришга йирик миқдорда маблағ ажратилади

Асакада автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан 2,1 триллион сўм сарфланади.

Ҳужжатда Андижон вилоятида режалаштирилаётган 553 та инвестиция лойиҳалари рўйхати тасдиқланган. Янги моделдаги автомобилларни ишлаб чиқариш уларнинг орасида энг йиригидир.

Бунга корхона маблағларидан 637 миллиард сўм, ташқи кредит ҳисобига 91 миллиард сўм, хорижий инвестициялар ҳисобига 85 миллиард сўм йўналтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида 800 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Ишга тушириш 2022 йилнинг мартига мўлжалланган. Бундан ташқари, Асакада автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 20 та лойиҳа амалга оширилади.