Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади

Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади

Ўзбекистонда йил охирига қадар ижтимоий ҳимоя вазирлиги ташкил этилади. Вазирлик аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга самарали ижтимоий хизматларни ташкил қилиш, абилитация, реабилитация қилиш вазифаларини бажаради.

Ўзбекистонда аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари – кексалар, ногирон болалар ва катталар, ёлғизлар, етим ва ота-она қаровисиз қолган болалар, кам таъминланган оилалар, вояга етмаган кўп болали оилалар, икки ёшгача бола парвариш қилаётган оналар, муқим яшаш жойи бўлмаган шахслар ҳисобланади.

611