Ўзбекистондаги тижорат банклари долларни сотиш ва сотиб олиш қийматини яна бир бор кескин кўтарди

Ўзбекистондаги тижорат банклари долларни сотиш ва сотиб олиш қийматини яна бир бор кескин кўтарди

13 августдан бошлаб бир қатор банклар долларни 8940 сўмдан, еврони 9600 сўмдан сотиб олмоқда. Долларни сотиш курси эса 9000 сўмни, евроники 10 560 сўмни ташкил этмоқда.

Қуйида валюталарнинг янги қийматини ўрнатган айрим банклар рўйхати келтирилди.

Ипотека банк

  • Доллар: сотиб олиш — 8840, сотиш — 8900
  • Евро: сотиб олиш — 9600, сотиш — 10000;

Капиталбанк

  • Доллар: сотиб олиш — 8940, сотиш — 9000
  • Евро: сотиб олиш — 9490, сотиш — 10560;

Ҳамкорбанк

  • Доллар: сотиб олиш — 8940, сотиш — 9000
  • Евро: сотиб олиш — 9200, сотиш — 10200;

Алоқабанк

  • Доллар: сотиб олиш — 8940, сотиш — 9000
  • Евро: сотиб олиш — 9400, сотиш — 10000;

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 12 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилаган эди.