Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекконцерт" раҳбарининг "рэп назорат"да деган гапи интернетда кулгига олинмоқда
30.07.2019 10:52,  
39

"Ўзбекконцерт" раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров қўшиқлардаги ножўя сўзлар (сўкишлар)га уруш эълон қилгани ва "рэпни назоратга олгани" ҳақида берган интервьюси интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, "Абдуқаххоров қўшиқ матнида ножўя сўзларни ишлатишни бас қилишлари учун рэперлар устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлингани ҳақида гапирди", - деб ёзади "Биржа" нашри.

"Ўзбекконцерт" раҳбарининг сўзларига кўра, ўз вақтида кўрсатилмаган эътибор туфайли рэперлар рэп матнида сўкишларни ишлата бошлашган ва уларнинг ҳатти-ҳаракати ҳам ножўялашиб кетган. Эндиликда муассаса ходимлари ўз олдиларига рэперларга миллий анъана ва миллий маданият ҳақида куйлаш лозимлигини етказишни мақсад қилиб олганлар.

Айни вақтда "Ўзбекконцерт" раҳбарининг рэп назоратга олингани ҳақидаги гаплари интернет фойдаланувчилари эътиборига тушиб, қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, Сайёра Ходжаева, "О, Худо, яқинда бутун дунё устимиздан кулишни бошлайди", - дея ҳиссиётли пост қолдирган.

Никита Макаренко эса: "Худога шукр. Мамлакатимизда ҳеч бўлмаса нимадир назорат остида. Тупак, тинч ором ол. Рэп ишончли қўлларда", - дея сарказм қилган.

Нигора Мухамедова никли яна бир интернет фойдаланувчиси эса эндиликда маҳаллаларда радиоузелларда Зулфия шеърлари билан биргаликда назорат остида бўлган рэплар ўқиб эшиттирилишини айтган ва "Эй хоким посмотри на меня))) Делай как я, делай как я))))", - дея гўёки келажакда ўқиладиган рэпдан бир парча келтирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан