Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек аскарларнинг фожиали тақдири ҳақидаги филм трейлери намойиш қилинди (видео)
7.05.2020 15:35,  
809

Режиссёр Ҳамидулла Ҳасанов Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик бир юз бир аскарнинг мардона ва фожиали тақдири ҳақидаги ҳужжатли маълумотларга асосланган “101” фильмини суратга олди.

Маълум қилинишича, филмда бир юз бир нафар ўзбек аскари Амерсфорт шаҳридаги концлагерга немис фашистлари олиб келингани ҳақида сўз боради. Унда фашистлар голландларга ўзларининг кимлар билан курашаётганлари ва вермахт газеталари мақолаларида барча европаликларни чўчитиб келаётган Қизил Армия аскарлари аслида ким эканлигини кўрсатиш мақсадида олиб келганлиги таъкидланади.

Бу воқеа ҳақидаги янги тафсилотлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Анвар Иргашев ва Юлия Медведовскаянинг шу номдаги – “101” романида чоп этилган ноёб тадқиқотлари натижасида олинган. “Бир юз бир ўзбек қаҳрамонининг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага қўшган бебаҳо ҳиссаси, оммавий қаҳрамонлиги бутун дунёдаги инсонлар хотирасида абадий сақланиб қолади!” – дейди сценарий муаллифи Юлия Медведовская.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан