Ҳиндистонда қорин соҳасида паразит эгизак деб номланувчи иккинчи боши бўлган қиз дунёга келди. Аслида бу паразит эгизак бўлиб, унинг бир қўли ҳам бор эди. Бу ҳақда Daily Mail нашри» хабар берди.
Жайпур шаҳридаги JK касалхонасида ҳинд шифокорлари тўрт соатлик жарроҳлик операциясини ўтказиб, ўсимтани муваффақфиятли олиб ташладилар. Айни дамда гўдак ўзини яхши ҳис қилмоқда.
«Иккинчи бош» қисман ривожланган, унда қулоқ ва кўз бўлмаган. Жарроҳларнинг сўзларига кўра, «бош» чақалоқни унинг ҳаёти учун зарур бўлган моддалардан маҳрум қилган.
Операция 26 апрелда ўтказилган, бироқ бу ҳақда энди маълум қилинди.