Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этилди
12.03.2020 11:03,  
277

«Олий Даражали Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди ва ушбу орден тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

1. «Олий Даражали Дўстлик» ордени тўғрисида низомга кўра, орден билан Ўзбекистон Республикаси халқининг чексиз ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро дўстлик, ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини барқарор ривожлантиришда, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳал этишда юксак сиёсий ирода намоён этган, фаол ташаббусларни илгари сурган ва кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга янгича руҳ, чуқур ва амалий мазмун бағишлаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси олдидаги алоҳида эътироф этилган юксак хизматлари учун:

хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;

хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;

халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари;

атоқли давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, маънавият, маданият ва спорт соҳаларининг кўзга кўринган улкан намояндалари, инсонпарварлик руҳидаги эзгу ишлари билан ном қозонган меценатлар, бизнес ҳамжамиятининг таниқли вакиллари мукофотланади.

2. «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан:

инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ва болаларни қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлашдаги кўп йиллик ва фидокорона меҳнати ва бошқалар учун;

халқаро миқёсдаги улкан жамоатчилик, гуманитар ва хайрия фаолияти учун мукофотланади.

«Олий Даражали Дўстлик» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тақдирланиши мумкин. 

Бунда «Олий Даражали Дўстлик» ордени чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти ҳисобланади.

«Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлиси палаталари ташаббуси билан амалга оширилади.

«Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаларини оладилар, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.

«Олий Даражали Дўстлик» ордени тегишли кетма-кетликка риоя этган ҳолда кўкракнинг ўнг томонига ёки орден занжирида тақиб юрилади.​

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан