Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олий таълим муассасаларида “Миллий ғоя ва маънавият асослари” йўналиши тугатилади
17.12.2019 12:02,  
733

Аввалроқ, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш чоралари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Лойиҳада Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг ёши ва психофизиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий ғоя ва маънавият асослари” ва “Дунё динлари тарихи” каби фанларни бирлаштирган ҳолда ягона “Тарбия” фанини босқичма-босқич жорий қилиниши айтилган.

“Тарбия” фани 1-9-синфларда 2020-2021 ўқув йилидан, 10-11-синфларида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

Лойиҳага мувофиқ, 2020-2021 ўқув йилидан педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши ўрнига “Тарбия ва ҳуқуқ таълими” йўналишини очилади.

Шунингдек, ҳужжатга кўра олий таълим муассасаларидаги “Бошланғич таълим”, “Тарих”, “Ўзбек филологияси”, “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ”, “Педагогика ва психология” йўналишларида таҳсил олаётган 2019-2020 ўқув йили битирувчи курсларининг ўқув режа, дастур ва малака талаблари “Тарбия” фанини ўқитиши мумкин бўлади.

Мазкур лойиҳа билан қуйидаги манзил орқали танишиб, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

https://regulation.gov.uz/uz/document/11181

Қарор лойиҳаси 2019 йилнинг 29 декабрига қадар муҳокама қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан