Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Келаси ўқув йилидан 4 та фан бирлаштирилиб, «Тарбия»​ фани сифатида ўқитилади
16.12.2019 10:13,  
1305

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий қилиш чоралари тўғрисида” қарор лойиҳаси муҳокама учун қўйилди.

Лойиҳада Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг ёши ва психофизиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий ғоя ва маънавият асослари” ва “Дунё динлари тарихи” каби фанларни бирлаштирган ҳолда ягона “Тарбия” фанини босқичма-босқич жорий қилинади.

“Тарбия” фани 1-9-синфларда 2020-2021 ўқув йилидан, 10-11-синфларида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда “Тарбия” фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади.

Шунингдек, 2020 йилнинг апрель-май ойларида “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг тажриба вариантларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синовдан ўтказилади.

Умумтаълим мактабларида “Тарбия” фанидан дарс берувчи “Бошланғич таълим”, “Миллий ғоя ва ҳуқуқ”, “Тарих” мутахассислигига эга ўқитувчиларни халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказларида мақсадли малака ошириш курсларига жалб этилади.

1-синф, меҳрибонлик уйлари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчиларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларини, шунингдек ўқитувчиларни ижара асосида дарсликлар билан бирламчи таъминлаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади.

Лойиҳага кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бир ой муддатда олий таълим муассасаларидаги “Бошланғич таълим”, “Тарих”, “Ўзбек филологияси”, “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ”, “Педагогика ва психология” йўналишларида таҳсил олаётган 2019-2020 ўқув йили битирувчи курсларининг ўқув режа, дастур ва малака талабларига “Тарбия” фанини ўқитиш ҳуқуқини берувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан