Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари коронавирусга тест топшириши тасдиқланди

Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари коронавирусга тест топшириши тасдиқланди

Мактаблар очилишидан олдин ўқитувчилардан коронавирусга тест олинади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

«Республика махсус комиссияси томонидан Санитария-эпидемиология хизматига ўқитувчилардан коронавирусга тест олиш бўйича топшириқ берилган. Унга кўра, ўқитувчиларнинг ҳаммасидан дарс бошланишидан олдин ва маълум интервалда коронавирусга тест олиб туриш масаласи кўрилмоқда», – деган вазир.

Шерматов бунда инобатга олиш керак бўлган жиҳатлар ўқитувчилар сонининг 500 минг нафарга яқинлиги, кунлик тест топшириш имконияти чекланганлиги эканини билдирган.

«Вазифа айнан шу механизм устида иш олиб борган ҳолда вазифани амалга оширилиши керак», – деган Шерзод Шерматов.