Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Осиё Тараққиёт банки бу йил Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти қанчага ўсишини маълум қилди
3.04.2019 19:25,  
20

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 2019 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ўсиш миқдорини янада оширди.

«2019 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиш суръати 5,2 фоизгача ошади. Ўтган йил сентябрда ушбу кўрсатгич 4,9 фоизга чиқиши тахмин қилинган эди. Шунингдек, 2020 йилда Ўзбекистон иқтисоди ўсиш суръати 5,5 фоизни ташкил қилади», — дейилган ОТБ хабарида.

ОТБ 2018 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиш суръати 5,1 % даражасида бўлишини қайд қилган эди. 2019 йилда эса Ўзбекистон иқтисоди ўсиши асосан инвестициялар, қишлоқ хўжалиги ва экспорт ҳажми ўсиши ҳисобидан бўлиши айтилмоқда.

Хусусан, маҳсулот экспорти ўсиши 10 фоизга, 2020 йилда 12 фоизга ошиши кутилмоқда. Бундан ташқари олтин нархи ошиши ва табиий газга Хитой томонидан талабнинг барқарор сақланиб қолиши ҳам ЯИМ ўсишига хизмат қилиши айтилмоқда.

Шу билан бирга инфляция, кредит тўловлари ошиши ва тўлов баланси тақчиллиги каби иқтисодий хавфлар ҳам албатта сақланиб қолади, лекин бироз камаяди.

Хусусан, тўлов баланси тақчиллиги ҳозирги 7 фоиздан 2020 йилга келиб 6,5 фоизга, инфляция эса 2018 йилда қайд этилган 17,9 фоиздан 2019 йилда – 16 фоизга ва 2020 йилда – 14 фоизга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, март ойининг бошида Халқаро валюта фонди ҳам Ўзбекистонда инветицион фаоллик туфайли ЯИМ 5,5 фоизга ўсишини тахмин қилган эди. Ўзбекистон ҳукумати эса 2019 йилда иқтисод ўсиши 5,4 %, инфляция 15,5 % миқдорида бўлишини кутмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан