ОТБ COVID-19 билан курашиш учун Ўзбекистонга $1,36 млн. ажратди

ОТБ COVID-19 билан курашиш учун Ўзбекистонга $1,36 млн. ажратди

Осиё тараққиёт банки COVID-19 билан курашиш учун Ўзбекистонга $1,36 млн. ажратди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу грант тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари ва бошқа тиббий буюмларни сотиб олишга сарфланади.

Шунингдек, яна 19,5 миллион доллар 800 та ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмалари (ИВЛ) сотиб олиш учун ажратилади. 

"Ўзбекистон ҳукумати COVID-19 га қарши курашда ресурсларни жалб қилиш ва тезкорлик билан жавоб берди. COVID-19 нинг тарқалиши кўлами ва тезлиги кўпчиликни ҳайратда қолдирган бир пайтда, бутун дунё бўйлаб тиббиёт ходимларини ва жамоатчиликни шахсий ҳимоя воситаларини қидириб топишда, ОТБ Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини, хусусан, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлашга тайёр", - дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси раҳбари Синди Мулвичини.