Охирги 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади

Охирги 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, 4 май соат 23:00дан бугун, 5 май соат 10:00 ҳолатига кўра, яъни ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2189 нафарни ташкил қилиб, соғайганлар эса 1405 нафарга етди. Вафот этганлардан ташқари, ҳозирда 774 нафар бемор даволанмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қаторасига сўнгги 14 кун давомида “COVID-19” инфекциясидан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлган, фақат ўнинчи куни икки ҳолат ҳам тенглашган.