Озарбойжон Марказий сайлов комиссияси раиси Мазахир Панахов 26 сентябрь куни бўлиб ўтган референдум якунлари ҳақида маълум қилди.
Унда мамлакат фуқаролари конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун овоз берди.
"Мамлакат президенти ваколатлари муддатини оширишга Озарбойжондаги референдумда сайловчиларнинг 91,2 фоизи овоз берди", — деди Панахов.
Озарбойжондаги референдумда депутатликка сайланишдаги ёш чекловини олиб ташлашни 88,3 фоиз сайловчилар ёқлаб чиқди, президент учун ёш чекловига қарши эса озарбайжонликларнинг 91 фоизи овоз берди.
Шунингдек, вице-президентлар институтини жорий қилишни ёқлаб фуқароларнинг 89 фоизи овоз берди.