Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Озарбойжонда президент ваколатини узайтириш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда
26.09.2016 12:39,  
6

Бугун Озарбойжонда мамлакат Конституциясига киритиладиган ўзгаришлар ва қўшимчалар ҳақида референдум бўлиб ўтмоқда.

Референдумда фуқаролар олдига қўйиладиган асосий саволлар президент ваколати муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш, Озарбайжонга вице-президентлар керакми ёки йўқ,  ҳамда президенти ва парламент депутатлигига номзодларга нисбатан ёш чекловини бекор қилиш ҳақида. 

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, 125та округда 5267та участка очилган ва бу участкалар маҳаллий вақт билан соат 08:00дан 19:00гача ишлайди (Тошкент вақти билан соат 09:00дан 20:00гача).

Овоз берувчилар рўйхатига мамлакатнинг 5,26 миллион фуқароси киритилган. Давомат камида 25 фоизни ташкил қилсагина референдум бўлиб ўтди, деб тан ҳисобланади.

Бюллетенга 29та банд киритилган, уларнинг ҳар бири таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни акс эттиради ва "ҳа" ёки "йўқ" жавобларидан бирини белгилаш сўралади. Референдум иштирокчиларининг 50 фоиздан ортиқ овозларини тўплаган тузатишлар қабул қилинди, деб ҳисобланилади.

Референдумнинг боришини 117 нафар халқаро ва 53 мингга яқин маҳаллий кузатувчилар назорат қилади.

Такрор овоз бериш олдини олиш учун сайловчиларнинг бош бармоғи рангсиз сиёҳ билан бўялади. Участкага киришда уларнинг бармоғи махсус ультрабинафшали лампа билан сканерланади. Шунингдек, бир нечта бюллетень ташлашга йўл қўймаслик учун барча участкаларда шаффоф қутилардан фойдаланилади.

Озарбойжон МСК натижаларни 21 октябрь куни маълум қилиши айтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан