Ўзбекистон бўйлаб 79 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Ўзбекистон бўйлаб 79 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, шу соатларда Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида яна 59 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Самарқанд вилоятида эса 15 нафар, жами 79 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 43 нафари эркак, 16 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда, кичиги эса 2019 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 15 нафар, Наманган вилоятидан 10 нафар, Тошкент вилоятидан 9 нафар, Самарқанд вилоятидан 5 нафар, Бухоро ва Сурхондарё вилоятларидан 4 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилоятидан 3 нафардан, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тожикистон Республикасидан 2 нафардан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 37 ёшда, ёши кичиги 16 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 3 нафар, Фарғона вилоятидан 2 нафар.

Самарқанд вилоятида тузалганлар барчаси ушбу вилоятдан (Самарқанд шаҳри ва Паяриқ туманидан 4 нафардан, Тойлоқ ва Самарқанд туманларидан 2 нафардан, Иштихон, Ургут ва Пастдарғом туманларидан 1 нафардан). Уларнинг 9 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 58 ёшда, кичиги эса 5 ёшда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 3837 нафарни ташкил этмоқда.