Ўзбекистон бўйлаб яна 92 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди

Ўзбекистон бўйлаб яна 92 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди

2020 йил 26 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 7320 (+92) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4913 (+36) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.