Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бўйлаб қанча фуқаро карантинда қолаётгани маълум қилинди
5.05.2020 13:22,  
1572

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот берди:

“Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус юқтирган 2189 фуқаро рўйхатга олинган. Беморларни даволашда ижобий натижалар қайд этилиши давом этяпти. 4 май куни 86 фуқаро тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Айни пайтга қадар 1405 бемор тўлиқ соғайган. Шифохоналарда даволанаётган 774 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти

Ҳозирда 52 мингдан ортиқ фуқаро стационар ва уй шароитида карантин муддатларини ўтаяпти. Кечанинг ўзида 10 минг 500 дан зиёд, шу пайтга қадар эса жами 335 мингдан кўпроқ коронавирус касаллигига лаборатория текширувлари ўтказилган“, деди Нурмат Отабеков.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан