«Ўзбекистон ҳеч қачон оммавий иммунитет ҳосил қилиш орқали коронавирусга қарши курашмайди»

«Ўзбекистон ҳеч қачон оммавий иммунитет ҳосил қилиш орқали коронавирусга қарши курашмайди»

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова қуйидагиларни маълум қилди:

"Коронавирусга нисбатан оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60%дан 80 %гача қисми касалланиб, соғайиши керак.

Кўплаб одамларнинг ҳаётини, айниқса хавф гуруҳига кирувчи: сурункали касалликлари бор, ёши катталар, ҳомиладорлар ва болаларни хавф остига қўйишимиз мумкин.

Кўп одамларнинг касалланиши, даволаниши ва иммунитет ҳосил қилиши учун бир неча йиллар керак бўлади. Шунингдек, эпидемиянинг олдини олмасак, инфекция тарқалиши ривожланиб кетади. Оқибатда касалланиш ҳолатлари ошиб кетади, бунинг натижасида клиникаларда бемор кўпайиб, соҳага босим ортади, ўлим сони ортади.

Шунинг учун ушбу йўлни Ўзбекистон ҳеч қачон танламайди. Аксинча пандемияни назоратда ушлаб туриб, кўп вақт давомида камроқ одамлар касал бўлишига эришишимиз мумкин.

Шу давр ичида эса вакцина масаласи ҳам ҳал бўлиши мумкин" - дейди мутахассис.