Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослаштирилади
11.04.2020 13:30,  
331

“Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан бошлаб доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш кластерлари ташкил этилади, шунингдек, ҳудудлар доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ихтисослаштирилади.

Доривор ўсимликлар кластери учун ер майдони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва ташаббускорлар ўртасида тузиладиган битим асосида ажратилади.

Хорижий инвесторлар иштирокидаги доривор ўсимликлар кластерига ер майдони инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома имзолангандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ажратилади.

Кластерни ташкил этадиган ташаббускор томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • – ариза;
  • – бизнес-режа ёки техник-иқтисодий асоснома;
  • – зарур инфратузилма объектлари, мол-мулк ва бошқа воситаларнинг мавжудлиги ҳақида маълумотнома.

Қарор билан доривор ўсимликлар кластерининг асосий вазифалари белгиланди.

Ихтисослаштирилган ҳудудларда доривор ўсимликларни етиштириш, уруғликлар ва кўчатлар тайёрлаш, босқичма-босқич замонавий доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш ушбу кластерларнинг вазифаларидан биридир.

2023 йил 1 январга қадар доривор ўсимликлар кластерлари, доривор ўсимликлар етиштирувчилар ва қайта ишловчилар томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган хомашё, ускуналар, махсус техникалар, шунингдек, фитобарлар учун вендинг автоматлари божхона божидан озод қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан