Ўзбекистон коронавирусга қанча одам тест топширгани очиқланди

Ўзбекистон коронавирусга қанча одам тест топширгани очиқланди

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот берилди:

Унга кўра, коронавирусга чалинганлар — 4547 нафар.

Соғайганлар — 3459 нафар (76%).

Даволанмоқда — 1070 нафар.

Эпидемиологик вазият нохуш бўлган давлатдан келган беморлар — 46 812 нафар. Улардан:

- уй шароитида карантинда — 23 153 нафар;

- стационар шароитда — 23 659 нафар бемор устидан тиббий назорат ўрнатилган.

Вирусологик лабораторияда охирги бир кунда 17 798 та, эпид мавсум давомида 831 642 та тест синовлари ўтказилган.