Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ва 4 та футбол клуби аъзоларида коронавирус аниқланди

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ва 4 та футбол клуби аъзоларида коронавирус аниқланди

Суперлига клубларида коронавирус инфекцияси аниқланишда давом этмоқда.

Аввалроқ «Бунёдкор» ва «Сурхон» клуби футболчиларида, бундан ташқари Ўзбекистон U-16 терма жамоаси аъзоларида ҳам ушбу вирус аниқланган эди.

Championat.asia нашрининг ёзишича, «Бухоро» клубининг 8 нафар футболчисида ва «Пахтакор» жамоасининг 5 футболчисида ҳам COVID-19 учун топширган тести ижобий чиққани хабар қилинган.