Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 150 мингта уйга қуёш электр станциялари ўрнатилади
2.02.2020 16:50,  
1357

Энергетика вазирлигида Жаҳон банкининг (ЖБ) делегацияси билан музокара ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда энергетика соҳасида ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорлик масалалар муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, мамлакатда 2021-2023 йилларда 150 мингта хусусий уйларга ҳар бирининг қуввати 2 кВт бўлган фотоэлектр станцияларини ўрнатиш дастури устида иш олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, баҳор ва куз мавсумида автоном энергия таъминоти бўйича мақсадли дастурларни (электр, иссиқлик ва биогаз) ишлаб чиқиш учун республиканинг 33 потенциал қишлоқ ва чекка ҳудудлари аниқланган.

Энергетика вазирлиги ЖБ билан корпоратив бошқарувни жорий этиш, корхоналарни тижоратлаштириш ва энергетика соҳасида тариф ислоҳотларини амалга ошириш каби устувор йўналишларда ҳамкорлик истиқболлар мавжудлиги ҳам таъкидлаган.

Учрашув давомида томонлар, шунингдек, нефть-газ саноатини ислоҳ қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. ЖБ ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг бориши ва углеводородларни қазиб олишдан то якуний истеъмолчиларгача бўлган барча ишлаб чиқариш жараёнларини ўзида мужассамлаштирган бош режа  ишлаб чиқиш мақсадида  йиғилиш ўтказишни таклиф қилди.

Қайд этилишича, Энергетика вазирлиги ЖБ таркибига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (ХМК), шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан 2025 йилга қадар қуввати 2 ГВт бўлган фотоэлектр (қуёш) станциясини қуриш бўйича салоҳиятли инвесторни аниқлаш юзасидан тегишли ишларни олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан