Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 30 сентябридан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Янги қийматга кўра, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан +22,11 сўмга ошиб, 9 446,65 сўмни ташкил этди.
Евро курси эса бу сафар яна тушди (-50,27) ва бир евро 10 332,75 сўм этиб белгиланди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.