Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Савол: Узоқ муддатдан бери даволанаётган беморлар ҳам борми? 15 кундан ортиқ даволанганлар сони қанча?
Жавоб: Ҳозирги кунда стационарларимиздаги 474 бемордан 71 таси — 15 кундан кўпроқ вақт давомида COVID-19 дан даволанмоқда:
- уларнинг бир қисми — оғир аҳволда клиникага келиб, босқичма-босқич ўта оғир, оғир, енгил даражаларини ўтиб, бугунги кунда тузалаётган беморлар бўлса,
- иккинчи қисми — аҳволи енгил, аммо лаборатор таҳлиллари тоза чиқишини кутаётган беморлар ҳам бор.