Ўзбекистонда ҳар йили катта миқдордаги олтин қора бозорга чиқарилмоқда

Ўзбекистонда ҳар йили катта миқдордаги олтин қора бозорга чиқарилмоқда

Маълум қилинишича, 2018-2019 йилларда олтин моддасини ноқонуний қазиб олиш билан боғлиқ 220та ҳолат аниқланган, 125 нафар шахсга 42та жиноят иши, 276 нафар шахсга 186та маъмурий иш қўзғатилган. 19 нафар шахс ана шундай вазиятда аянчли ўлим топган.

Ноқонуний қазиб олинган олтинлар, асосан, Ҳиндистон давлатига олиб бориб сотилади. 2019 йилнинг сентябрь ойида ДХХ томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тадбир давомида 8,5 млрд. сўмлик умумий оғирлиги 11 кг. дан ортиқ заргарлик буюмларининг Ҳиндистонга олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.

Жорий йилнинг 1 январидан 10 июнига қадар бўлган давр мобайнида олтин қазиб олиш билан боғлиқ 65та ноқонуний ҳолат аниқланди.

Таркибида «999» пробали, тахминий қиймати 1 млрд. сўмлик 2 кг. 102 гр. олтин бўлган 98,5 тонна руда мусодара қилинди. 2 та «Камаз» автомашинаси, 6 та «Нива» автомобили, 3 та «Форд» ва «Газел» микроавтобуслари олиб қўйилди.