Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда кўчирмачиликка қарши сервис ташкил этилади
28.10.2019 13:33,  
196

Ўзбекистонда кўчирмачиликка қарши сервис сайти аналоги ва ўзбек фильмлари портали ташкил этилиши ҳамда “Википедия”да республикада спортни ривожлантиришга оид саҳифаларни жойлаштириш режалаштирилмоқда. Бундай чоралар ҳукумат томонидан тасдиқланган 2022 йилгача интернетда миллий контентни ривожлантириш дастурида изоҳланган.

Ҳужжат илм-фан ва таълим соҳасида плагиатга (кўчирмачилик) қарши курашишда рефератлар, мақола ва диссертациялар банкини ташкил этишни назарда тутади. 2020 йил июлигача илм ва таълим соҳасида маълумотларнинг ягона ахборот ресурсини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, “Википедия”да Ўзбекистон спорт муассасалари ва таниқли спортчилари ҳақидаги саҳифалар, Узнетда “Спорт болалар нигоҳида” порталининг ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.

2020 йил ёзига қадар миллий фильмлар порталини ҳамда минтақавий журнал ва газеталар каналларини машҳур интернет-мессенжерларда ташкил этиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан