Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 мингдан ошди

1 октябр, пайшанба куни мамлакатимизда 465 коронавирус ҳолати қайд этилди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

  • Тошкент шаҳри - 293;
  • Тошкент вилояти - 113;
  • Наманган вилояти - 26;
  • Андижон вилояти - 11;
  • Жиззах вилояти - 9;
  • Сурхондарё вилояти - 5;
  • Қорақалпоғистон Республикаси - 5;
  • Қашқадарё вилояти - 3 та ҳолат қайд этилди.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 472 нафарга етди.

Пайшанба куни Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Жиззах, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 498 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 57 290 нафар бемордан 53 955 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2863 нафар бемордан 556 нафари оғир, 262 нафари эса ўта оғир аҳволда.