Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 17 мингдан ошиб кетди

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 17 мингдан ошиб кетди

2020 йил 20 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 149 (+183) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 154 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 13 нафар, Самарқанд вилоятида 46 нафар, Андижон вилоятида 26 нафар, Бухоро вилоятида 14 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 9 нафар, жами 108 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 9 387 (+108) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 672 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.