2020 йил 17 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 702 (+189) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 184 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари эса Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 25 ёшли М.Р. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтга қадар юртимизда 31 384 (+411) нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 87 фоизга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 4 082 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.