Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 38 412 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 38 412 нафарга етди

2020 йил 22 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 412 (+181) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 169 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ва яна 1 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, пойтахтда даволанган бухоролик 65 ёшли К.К. (эркак), Зангиота туманидаги кўп тармоқди юқумли касалликлар шифохонасида даволанган фарғоналик 59 ёшли Ф.Т. (аёл), пойтахтлик 29 ёшли Б.Л. (эркак), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 228 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 26 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 362 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, юртимизда соғайганлар сони 34 351 нафар (89 фоиз)га етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 796 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.