Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 38 минг кишига яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 38 минг кишига яқинлашди

2020 йил 21 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37946 (+121) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 113 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 3 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 74 ёшли О.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 59 ёшли Г.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 367 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 33809 нафарга (89 фоиз) етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 3879 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.