Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 40 минг кишига яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 40 минг кишига яқинлашди

2020 йил 26 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39790 (+126) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 105 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 81 ёшли М.И. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 73 ёшли Д.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 35983 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3518 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.