Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 42 903 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 42 903 нафарга етди

2020 йил 4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 903 (+106) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли Р.Т. (аёл) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 59 ёшли М.С. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 40 176 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 391 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.