Ўзбекистонда коронавирус расман қайд этилганлар сони 16 минг кишидан ошди

Ўзбекистонда коронавирус расман қайд этилганлар сони 16 минг кишидан ошди

2020 йил 18 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16068 (+172) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 60 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 87 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафардан Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 6984 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.