Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 42 998 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 42 998 нафарга етди

2020 йил 4 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 998 (+95) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 8 нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида ҳамда 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 52 ёшли Т.Х. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 42 ёшли Б.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 89 нафар, Тошкент вилоятида 81 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Наманган вилоятида 12 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Жиззах вилоятида 4 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 40 392 (+216) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 268 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.