Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 2 минг нафардан ошиб кетди

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 2 минг нафардан ошиб кетди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Андижон вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 2 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 2 нафар, жами 8 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Беморларнинг ҳаммаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йил туғилган.

Шу пайтгача Андижонда коронавирус инфекциясининг аниқланиш ҳолати 169 тани ташкил этмоқда, бугунги кунда вилоятда 7 нафар бемор даволанмоқда.

Сурхондарёда тузалганларнинг 1 нафари (64 ёшли эркак) ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Яна 1 нафари (43 ёшли эркак) эса Самарқанд вилоятидан бўлиб, узоқ масофага қатновчи автомашина ҳайдовчиси. У Россиядан Тожикистон орқали Сурхондарёга кириб келган ва карантинга олинган, коронавирус инфекцияси аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Эндиликда вилоятда соғайганлар 38 нафарга етди. Бугунги кунда ушбу ҳудудда 6 нафар бемор даволанмоқда.

Наманганда соғайганларнинг 2 нафари ҳам ушбу вилоятдан (54 ёшли эркак Наманган туманидан, 72 ёшли эркак Наманган шаҳридан). Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Эндиликда вилоятда тузалганлар 197 нафарни ташкил этмоқда. Бугунги кунда ушбу ҳудудда 39 нафар бемор даволанмоқда.

Шунингдек, пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида яна 2 нафар, жами 14 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 5 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Андижон вилоятидан. Улардан 4 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари Россиядан, яна 1 нафари Тожикистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 5 нафари эркак, 1 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 72 ёшда бўлса, энг ёши 4 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 5 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, 1 нафари Россиядан, 3 нафари Қозоғистондан, яна бир нафари эса Дубай-Тошкент чартер рейси билан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, улар Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, Тожикистон Республикасидан 1 нафардан фуқарони ташкил қилади. Улар орасида энг ёши каттаси 47 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёшда.

Сурхондарёда тузалганларнинг 2 нафари ҳам (49 ёшли эркак Жарқўрғон туманидан, 33 ёшли эркак Ангор туманидан) ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2010 нафарни ташкил этмоқда.