Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 10 минг нафардан, даволанаётган беморлар эса 8600 кишидан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар 10 минг нафардан, даволанаётган беморлар эса 8600 кишидан ошди

2020 йил 23 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 703 (+172) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Сурхондарё вилоятида, 65 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда қолган 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 48 нафар, Навоий вилоятида 27 нафар, Сирдарё вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 20 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар ҳамда Жиззах вилоятида ҳам 7 нафар, жами 130 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 10 002 (+130) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 8 601 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.