Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3500 кишидан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3500 кишидан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бугун Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 15 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 29 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳри ва вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятидан 1 нафардан бўлса, 3 нафари Фарғона ва Наманган вилоятидан, 2 нафардан Самарқанд ва Андижон вилоятларидан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 6 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда,кичиги эса 28 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент вилоятидан, 6 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан эса 1 нафардан.

Шунингдек, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 28 ёшли 1 нафар пойтахтлик аёл шифо топди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3504 нафарга етди.