Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 800 кишидан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 800 кишидан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 15 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 13 нафари эркак, 2 нафари аёл. Беморларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Андижон ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Фарғона, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.

Айни вақтга келиб мамлакатимиз бўйича коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 804 нафарни ташкил этмоқда.