Ўзбекистонда коронавирусдан вафот эганлар сони расман 80 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот эганлар сони расман 80 кишига етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабара беришича, Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 67 ёшли Н.С.да (эркак) жорий йил 14 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган. 

Шунингдек, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. 

Бу коронавирусдан ўлим расман қайд этилган 80-ҳолат.