Ўзбекистонда коронавирусга чалиганлар сони кескин ошиб бормоқда

Ўзбекистонда коронавирусга чалиганлар сони кескин ошиб бормоқда

2020 йил 24 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6755 (+93) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 51 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 37 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 35 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4560 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.