Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 143 нафар беморнинг аҳволи оғирлиги айтилди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 143 нафар беморнинг аҳволи оғирлиги айтилди

АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда Ўзбекистондаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида маълумот берилди.

Жами 6358 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланган, 4377 (69%) нафар бемор тўлиқ соғайган, 1962 нафари даволанмоқда. Шу кунга қадар 19 нафар беморнинг вафот этгани маълум қилинди.

Даволанаётган беморларнинг касаллик даражасига кўра ҳолати:

  • 3 нафари — ўта оғир;
  • 15 нафари — оғир;
  • 125 нафари — ўрта оғир;
  • 1819 нафари — қониқарли ҳолатда.
  • 68 нафарида пневмония аниқланган.