Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6400 кишидан ошиб кетди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6400 кишидан ошиб кетди

2020 йил 22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6401 (+43) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган бўлса, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва 7 нафари Тошкент  вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланди.

Бугун айни шу соатгача Наманган вилоятидаги  даволаш муассасасида 7 нафар бемор соғайиб, юртимизда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4384  нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1998 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.