Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 20 820 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 20 820 нафарга етди

2020 йил 27 июль соат 11:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 820 (+289) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.​

Янги касалланиш ҳолатларининг 134 нафари Тошкент шаҳрида, 79 нафари Тошкент вилоятида, 22 нафари Бухоро вилоятида, 18 нафари Сирдарё вилоятида, яна 18 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 11 105 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 598 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 152 нафари оғир, 65 нафари эса ўта оғир аҳволда.