Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 58 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 58 мингга яқинлашди

2020 йил 3 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 924 (+148) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

  • Тошкент шаҳри - 85;
  • Тошкент вилояти - 23;
  • Жиззах вилояти - 19;
  •  Самарқанд вилояти - 12;
  • Наманган вилоятида -9 нафар фуқарода аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 54 456 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 992 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда.